ЎзА Ўзбек

24.08.2018 15:42 Чоп этиш версияси

699,219 сўм иссиқлик қуввати учун ҳисобланган қарздорлик бекор қилин​ди

699,219 сўм иссиқлик қуввати учун ҳисобланган қарздорлик бекор қилин​ди

2018 йил 9 август куни Наманган шаҳар Сиҳатгоҳ маҳалласи 5-уй 8-хонадонда яшовчи фуқаро Мастура Шербоева Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг “1091” ишонч телефонига Наманган вилояти “Иссиқлик манбаи” корхонаси томонидан иссиқ сув ҳамда хонадонини иситиш учун иссиқлик қуввати бўйича 944,288 сўм асоссиз қарз ҳисобланганлиги юзасидан мурожаат қилган.

Аризага аниқлик киритиш мақсадида Наманган шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ҳамда “Иссиқлик манбаи” корхонаси мутахассислари фуқаронинг хонадонига бориб ариза юзасидан ўрганиш ўтказди. Аризачининг хонадонида иситиш учун иссиқлик қуввати қувурлари яроқсиз ҳолатда эканлиги учун М.Шербоевадан хонадонда аввал яшаган хонадон соҳиби томонидан белгиланган тартибда далолатнома тузилмаган ҳолда ўзбошимчалик билан кесиб ташланганлиги ва бу ишдан “Иссиқлик манбаи” корхонасининг бехабарлиги сабабли М.Шербоевага нисбатан 944,288 сўм қарз ҳисоблаб қўйилганлиги аниқланди.

Ўрганиш якуни бўйича фуқаронинг ижтимоий аҳволидан келиб чиқиб, оила кам таъминланган оила бўлганлигини ҳисобга олиниб, М.Шербоевага “Иссиқлик манбаи” корхонасига олдинги хонадон соҳибини иссиқлик тармоғи юзасидан далолатнома тузилмаганлиги ва бундан фуқаро М.Шербоева ҳам бехабар қолганлигини инобатга олган ҳолда, 944,288 сўм миқдоридаги қарздорлик корхона томонидан қайта ҳисоб-китоб қилиниб, 699,219 сўм иссиқлик қуввати учун ҳисобланган қарздорлик бекор қилиниб, фақатгина иссиқ сувдан бўлган 245,069 сўм қарздорлик ҳисоблаб берилди.

ЎзА
3 963