ЎзА Ўзбек

15.09.2020 Чоп этиш версияси

69 нафар абитуриент тартиб қоидаларга риоя қилмагани учун имтиҳондан четлатилган

69 нафар абитуриент тартиб қоидаларга риоя қилмагани учун имтиҳондан четлатилган

Бухоро вилоятида жорий йилда олий таълим муассасалари бакалавр йўналишига қабул қилиш бўйича тест синовлари Бухоро шаҳрининг «Бухоро» спорт мажмуаси, «Умид» ўйингоҳи, «Дилкушо» теннис мажмуасида ўтказилди.

Мазкур объектларда ҳар 6 м2 да бир нафар абитуриент жойлаштирилди. Бир сменада 3 минг 300 нафар, бир кунда эса 6 минг 600 нафар абитуриентлар қамраб олинди. Тест синовлари 2 сменада ўтказилиб, 11 кунда якунланди.

photo_2020-09-15_19-54-58.jpg

Жорий ўқув йилида олий таълим муассасаларига кириш учун вилоят бўйича 66 минг 352 нафар абитуриентлар синов имтиҳонларини топшириши белгиланганди. Тест синовлари давомида 64 минг 14 нафар абитуриентлар синов имтиҳонларида иштирок этди. 2 минг 248 нафар абитуриент турли сабабларга кўра иштирок этмади.

Тест синовларини ўтказиш давомида 69 нафар абитуриентларнинг белгиланган тартиб қоидаларга риоя қилмаганлиги сабаб имтиҳонлардан четлатилди. Жумладан, 32 нафар абитуриент назоратдан ўтказиш жойида телефон аппарати ва шпаргалка олиб киришга уринган. 

photo_2020-09-15_19-54-53.jpg

36 нафари эса тест синовлари жараёнида, телефон аппарати, шпаргалка, жучок қурилмаси олиб кирганлиги, бировнинг ўрнига кирганлиги, ҳужжатларни сохталаштирганлиги, бошқа бир абитуриентнинг тест саволларини ишлаб бермоқчи бўлганлиги ҳолатлари аниқланган. 1 нафар абитуриентнинг тана ҳарорати кўтарилганлиги сабаб имтиҳондан четлатилган.

Тест синовларини ўтказиш давомида жамоат хавфсизлиги, фуқаролар, йўл ҳаракати ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадида зарурий куч ва воситалар тўлиқ жалб этилиб, жараён давомида кўнгилсиз ҳолатларни содир этилишига йўл қўйилмади.

3 019
Зариф КОМИЛОВ, Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА