ЎзА Ўзбек

15.08.2018 13:26 Чоп этиш версияси

683 нафар фуқаро ишга жойлашиш учун йўлланма олди (+фото)

683 нафар фуқаро ишга жойлашиш учун йўлланма олди (+фото)

Бухоро вилояти Пешку туманида вилоят бандлик бош бошқармаси томонидан минтақавий меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

4.JPG

Унда 120 дан зиёд корхона, ташкилот ва муассаса 1 минг 750 та бўш иш ўрни билан иштирок этди. Иш берувчи ташкилот вакиллари фуқароларга бўш иш ўринлари, меҳнат қонунчилиги бўйича батафсил маълумот берди.

5.JPG

Ярмаркада 683 нафар иштирокчи мутахассислиги бўйича ишга жойлашиш учун йўлланма олди. Шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, ўз шахсий томорқасида расмий банд бўлиш каби масалалар бўйича ҳуқуқий маслаҳат берилди.

6.JPG

Т.Истатов (сурат), ЎзА
4 791