ЎзА Ўзбек

09.08.2018 12:38 Чоп этиш версияси

6 ойда Жиззахда 1 минг 265 та кичик корxона ва фирма ташкил этилди

6 ойда Жиззахда 1 минг 265 та кичик корxона ва фирма ташкил этилди

Жиззах вилоятида жорий йилнинг биринчи ярмида 1 минг 265 та кичик корxона ва фирма ташкил этилди.

Зарбдор туманининг Ойбек маҳалласида тадбиркор Эркин Умрзоқов чарм-пойабзал маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган “Бинокор-Меъмор” хусусий корхона фаолиятини йўлга қўйди. Замонавий технологиялар ўрнатилган корхонада кунига 50-60 жуфт, ойига 1 минг 500 жуфтдан ортиқ болалар ва катталар пойабзали ишлаб чиқарилмоқда. Айни пайтда бу ерда 6 киши меҳнат қилаётир.

– Ишчилар маҳалламиз ёшлари, уларга андижонлик моҳир уста-дизайнер Бобуржон Акбаров устозлик қилмоқда, – дейди Э.Умрзоқов. – Ҳозирча ички бозор талабини ҳисобга олиб ишлаяпмиз. Келгусида маҳсулотни экспорт қилишни ҳам режалаштирганмиз.

Янги ташкил этилган шундай субъектлар ҳисобига Жиззах вилоятида фаолият юритаётган корхоналар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1 минг 407 тага ёки 11,7 фоизга кўпайиб, 13 минг 420 тага етди. Мавжуд корхоналарнинг 15,3 фоизи саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасида фаолият кўрсатаётир.

Т.Бекназаров, ЎзА
5 766