ЎзА Ўзбек

09.08.2018 16:18 Чоп этиш версияси

6 ойда 3 минг 896 нафар маст ҳайдовчи қўлга тушди

6 ойда 3 минг 896 нафар маст ҳайдовчи қўлга тушди
Самарқандда 6 ойда 3 минг 896 нафар маст ҳайдовчи маъмурий жавобгарликка тортилган.

Бу ҳақда Самарқанд вилояти маъмурий суди раиси Б.Диёров вилоятдаги суд раисларининг йилнинг биринчи ярмидаги фаолиятига бағишланган брифингида маълум қилди.

Суд раисининг қайд этишича, ҳисобот даврида 1 минг 896 нафар шахс автомобиль транспортида йўловчи ташиш фаолияти билан лицензиясиз шуғуллангани учун жавобгар бўлган. Бу ўтган йилнинг шу даври билан қиёслаганда 27 фоизга кўпдир. 

Лекин транспорт воситаларини белгиланган ҳаракат тезлигидан юқори бошқариш билан боғлиқ маъмурий ишлар 752 тани ташкил этиб, 2017 йилнинг биринчи ярмидаги ҳолатга нисбатан 9 фоизга камайган.

ЎзА
6 160