Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

05.01.2018 18:22 Чоп этиш версияси

6 қишлоқнинг 20 мингдан ортиқ аҳолиси учун янги оилавий поликлиника иш бошлади

6 қишлоқнинг 20 мингдан ортиқ аҳолиси учун янги оилавий поликлиника иш бошлади Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманидаги "Халқобод" маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси 2018 йилни ўзгача қувонч билан қарши олди. Маҳаллада янги оилавий поликлиника иш бошлади.

3.jpg

Бир неча йилдан буён қаровсиз, ташландиқ ҳолда ётган икки қаватли бинода “Чироқчи долгоплюс” хусусий қурилиш корхонаси томонидан қарийб 400 миллион сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилиб, поликлиникага ихтисослаштирилди. Хоналар замонавий тиббий асбоб-ускуналар, текширув аппаратлари билан жиҳозланиб, кадрлар захираси мустаҳкамланди.

1.jpg

Айни пайтда янги муассаса имкониятларидан ҳудуддаги 6 қишлоқнинг 20 мингдан ортиқ аҳолиси фойдаланмоқда. Уларга умумий амалиёт шифокори, терапевт, жарроҳ, педиатр, гинеколог, стоматолог каби 10 нафар малакали шифокор ва 60 дан зиёд ҳамшира тиббий хизмат кўрсатмоқда.

5.jpg

– Мамлакатимизда тиббиёт соҳасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда, – дейди янги ташкил этилган 43-оилавий поликлиника бош шифокори И.Ҳимматов. – Президентимизнинг 2017 йил 29 мартдаги “Ўзбекистон Республикасида бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида қишлоқ врачлик пунктлари оптималлаштирилиб, улар негизида қишлоқ оилавий поликлиникалари барпо этилмоқда. "Халқобод", "Янгиобод", "Батош" ва "Мўминобод" маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида фаолият юритган қишлоқ врачлик пунктлари негизида ташкил этилган муассасамиз ишга тушиши билан аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш имконияти янада кенгайди. Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида поликлиниканинг иш вақти эрталаб соат 8 дан кечқурун соат 20 гача қилиб белгиланган. Шунингдек, тез тиббий ёрдам шохобчасининг бу ерга кўчирилгани тиббий хизматни узлуксиз, туну кун ташкил этиш имконини яратди.

Ўлмас Баротов, Жамшид Норқобилов (сурат), ЎзА
11 502