ЎзА Ўзбек

17.01.2020 Чоп этиш версияси

5G иқтисодий ўсишни рағбатлантирувчи омил сифатида

5G иқтисодий ўсишни рағбатлантирувчи омил сифатида

“Huawei” компанияси 2019 йил учун дастлабки натижаларни ҳисоблаб чиқди, 2019 йилда сотувдан тушган реал даромад 120 миллиард АҚШ долларидан ошди ва бу аввалги даврга таққослаганда 18 фоизга кўп.

Компаниянинг смартфонлар ишлаб чиқариш бўйича фаолияти барқарор ўсишда давом этмоқда: 2019 йил давомида 240 миллион дона қурилма етказиб берилди. Барча сценарийларда ва қурилмаларда, шу жумладан шахсий компьютерлар, планшетлар, тақиладиган қурилмалар ва ақлли экранлар борасида истеъмолчилар билан ўзаро интеллектуал алоқа учун экотизимни ишлаб чиқишда ривожланишга эришилди.

Ўтган йили компания ҳисоблаш техникаси соҳасида ўзининг бизнес стратегиясини намойиш этди ва иккита янги маҳсулотни – дунёдаги энг тезкор СИ-процессор – Ascend 910 ва сунъий интеллектнинг ўрганиш кластерини сотди.

1.JPG

“Huawei” компаниясининг корпоратив бизнеси турли соҳаларда компаниянинг мижозларини рақамли трансформация қилиш учун асос яратишда давом этмоқда.

Дунё бўйлаб “Fortune Global” 500 рўйхатидаги 700 дан ортиқ шаҳар ва 228 та компания “Huawei” компаниясини рақамли трансформация бўйича ҳамкор сифатида танладилар.

“Huawei” бизнесидаги операторлар сегменти 5G тармоқларини тижорий равишда кенг тарқатишда етакчи ўринни эгаллайди, бугунги кунга қадар “Huawei” компанияси 5G қурилмаларини етказиб бериш бўйича 60 дан ортиқ шартномалар тузди ва бутун дунё бўйлаб 450 000 дан ортиқ базавий станцияларини (антенналар) етказиб берди.

5G иқтисодий ўсишни рағбатлантиради

2020 йилда “Huawei” дунёда 5G тармоғини тарқатиш бўйича ўз фаолиятини давом эттиради. 5G асосий соҳаларга янги ҳаёт бағишлайди. STL Partners консалтинг компанияси, 5G дастурлари 2030 йилга келиб бутун дунё бўйича ЯИМʼга 1,4 триллион АҚШ долларини қўшиши мумкинлигини таъкидламоқда. Гарчи кўпгина соҳалар бундан фойда кўришса-да, улар орасида иккита соҳа – ишлаб чиқариш ва соғлиқни сақлаш соҳалари бундан кўпроқ ютишади.

Қайта ишлаш саноатида 2039 йилга келиб, 4 фоизга (740 миллиард АҚШ доллари атрофида) ўсиш кутилмоқда. Соғлиқни сақлаш соҳаси эса, 90 миллиард долларгача харажатларни тежаши мумкин ва бунда 5G тармоғи 1 миллиард янги бемор учун тиббий хизматдан фойдаланиш имкониятини яхшилашга ёрдам беради.

Ўзбекистонда ҳам “Huawei” соғлиқни сақлаш соҳасини рақамлаштиришга катта эътибор қаратмоқда. Шундай қилиб, 2019 йилда “Huawei” компанияси Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Хитойнинг ҳамкор компанияси “Henan Costar Group” билан ҳамкорликда шошилинч тиббий хизматнинг call-марказларини замонавий АКТ ечимлари билан жиҳозлаш ва энг янги тиббий асбоб-ускуналар ва АКТ технологиялар билан таъминланган тез ёрдам машиналарини етказиб бериш бўйича лойиҳани амалга оширишга киришди.

2.JPG

Яқин келажакда, Ўзбекистонда 5G технологияларининг ишга туширилиши билан, тез ёрдам машиналарига уланган иловалар катта маълумотларни йиғиш ва қайта ишлаш бўйича натижаларни янада яхшилайди ва аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш даражасини оширишга имкон беради. 5G тармоғи тармоққа уланган қурилмаларнинг интернетга ишончли уланишини таъминлайди, маълумотларнинг йўқолишини олдини олади ва кечикишни 10 миллисекундгача қисқартиради, яъни маълумотлар реал вақт тартибида йиғилади. Буларнинг барчаси ижтимоий соҳаларнинг, саноатнинг ва умуман иқтисодиётнинг асосий тармоқларининг самарадорлигини ошишига имкон беради.

Ўзбекистонда 5G нинг тўлиқ оммавий синови 2019 йил сентябр ойида ICT WEEK 2019 анжумани давомида Ucell ва Uzmobile уяли алоқа операторлари тармоқлари ва “Huawei” компаниясининг инновацион ускуналари асосида ўтказилди. Синовнинг ўтказилиши Ўзбекистон Президентининг ўтган йил апрель ойида Пекиндаги “Huawei” штаб-квартирасига ташрифи чоғида белгилаб берган топшириқлари доирасида ўтказилди.

Реклама ҳуқуқи асосида...

1 462
ЎзА