ЎзА Ўзбек

13.04.2020 Чоп этиш версияси

597 нафар карантин муддати тугаган фуқаро уйига қайтди

597 нафар карантин муддати тугаган фуқаро уйига қайтди

Хориждан қайтарилгач, коронавирусда гумон қилиниб Сирдарё туманидаги махсус муассасада карантин назоратидан ўтган 597 нафар юртдошимиз уйига қайтди. Республика ва вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик маркази қошидаги вирусология лабораториясининг сўнги хулосаларига кўра, уларда коронавирус аломатлари қайд этилмади.

– Тиббий назорат масканида ушбу фуқароларнинг ҳар биридан 2 маротабадан таҳлил олиниб, чуқур текширувлар ўтказилди, – дейди Сирдарё тумани тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Санъат Қодиров. – Карантиндаги 597 нафар юртдошларимизнинг тана ҳарорати ҳар куни 3 маротабадан ўлчаниб, ҳолатлари алоҳида қайд этилиб турилди. Қувонарлиси, таҳлиллар натижасига кўра уларнинг барчаси соғлом деб топилди. Бундан ташқари, карантинга олинган фуқаролар қўшимча равишда терапевт, пулманолог ва лор шифокорлари томонидан ҳам кўрикдан ўтказилди.

– Карантин ҳудудида ҳар куни тўрт маҳалдан дезинфекция ишлари олиб борилди, – дейди туман санитария-эпидемиология осойишталик маркази бош шифокори Мирзабек Мирзаев. – Дезинфекция ишлари марказимиздан бириктирилган 3 нафар эпидемиолог ходимларимиз ўзларига юклатилган вазифани бекаму-кўст адо этганларини айтиб ўтиш жоиз.

836bca86-cc32-43b7-a836-81e0cc29e805.jpg

14 кунлик карантин давомида коронавирусда гумон қилинган бу фуқароларнинг саломатликлари ўз жонларини хатарга қўйган 18 нафар олий, ўрта ва кичик тиббиёт ходимларининг доимий тиббий назоратида бўлганини алоҳида таъкидлаш лозим.

Асли Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Сурхондарё, Тошкент ва Фарғона вилоятларида истиқомат қилувчи юртдошларимиз вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимларининг махсус кузатувлари остида ўз манзилларига кузатиб қўйилди.

1 467
А.ҚАЮМОВ, Ф.ТОШМАТОВ (сурат), ЎзА