Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

06.08.2018 18:23 Чоп этиш версияси

58 фуқародан 71 мурожаат

58 фуқародан 71 мурожаат Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, вилоятдаги тўртинчи сектор раҳбари Ш.Аҳмедов Каттақўрғон шаҳрида сайёр қабул ўтказди.

Бошқарма ахборот хизматининг хабар беришича, қабул давомида 58 фуқаро 71 масала бўйича мурожаат қилган. Мурожаатларнинг 10 таси ижтимоий муҳофазанинг манзиллилигини таъминлаш, 9 таси газ ва ичимлик суви таъминоти, 6 таси соғлиқни сақлаш муассасалари фаолияти, 5 таси аҳоли бандлиги, 4 таси йўл хўжалиги, 6 таси кредит олишда амалий ёрдам кўрсатиш масалалари билан боғлиқ. Шунингдек, арзон уй-жой билан таъминлаш ҳамда уй-жой ҳужжатларини расмийлаштиришга оид мурожаатлар ҳам бўлди.

– Набирамни мактабга жойлаштириш ва уй-жой бўйича қилган мурожаатим ижобий ҳал этилди, – дейди Н.Назарова. – Бунинг учун раҳбарларга, халқимиз кўнглидаги шундай тизимни йўлга қўйган Президентимизга раҳмат.

Қабул давомида фуқаролар томонидан кўтарилган муаммоларнинг аксариятига ечим топилди. Қўшимча ўрганиш талаб этадиган ҳамда вилоят, республика даражасида кўриб чиқиладиган масалалар юзасидан муддат белгиланиб, ижроси назоратга олинди.

Ғолиб Ҳасанов, ЎзА