Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

04.01.2018 14:35 Чоп этиш версияси

500 га яқин ижодий иш келиб тушган «Адолат – қонун устуворлигида» танлови ғолиблари тақдирланди

Ўзбекистон Республикаси Олий судида суд-ҳуқуқ тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар оммавий ахборот воситаларида ёритилиши бўйича «Адолат – қонун устуворлигида» танлови ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди. Унда журналистлар, судья ва суд ходимлари, ёш ҳуқуқшунослар қатнашди.

Танловга мамлакатимиздаги оммавий ахборот воситалари томонидан аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш ва суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳиятидан кенг жамоатчиликни хабардор этишга қаратилган 500 га яқин ижодий иш келиб тушган.

Танловда ғолиб ва совриндорлар муносиб тақдирланди.

Нурилло Насриев, ЎзА
8 804