ЎзА Ўзбек

23.07.2018 16:35 Чоп этиш версияси

50 хотин-қиз ишли бўлди

50 хотин-қиз ишли бўлди Бухоро вилоятининг Жондор тумани “Паҳлавон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида “Али паҳлавон” масъулияти чекланган жамияти томонидан тикувчилик цехи ташкил этилди.

Собиқ ширкат хўжалигига қарашли бошқарув идорасининг икки қаватли биносини харид қилиш ва таъмирлашга 1 миллиард сўм маблағ сарфланди. “Агробанк“ туман бўлимидан олинган имтиёзли кредит эвазига 33 замонавий тикув машинаси харид қилинди.

Цехда қишлоқ хотин-қизларининг 50 нафари иш билан таъминланди. 

2.JPG

– Маҳалламизда тикувчилик цехи ташкил этилгани ёшлар учун жуда қулай бўлди, – дейди Зарина Умурова. – Бу ерда тажрибали тикувчи устозлар Нафосат Иззатова, Сония Жўрақуловадан маҳорат сирларини ўрганяпман. Цехда ўқувчилар кийим-кечаклари, кўрпа-тўшак жилдлари тикилмоқда.

Масъулияти чекланган жамият қошида “Китоблар олами” савдо дўкони, Гўзаллик салони ҳам фаолият кўрсатмоқда.

7.JPG

“Али паҳлавон” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Гулнора Раҳматованинг таъкидлашича, ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва кенгайтириш ҳисобидан бир йил мобайнида иш ўринлари сони яна 30 тага кўпайтирилади.

Цехнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Т.Норбоева ва Бухоро вилояти ҳокими Ў.Барноев сўзга чиқди.

Эркин Ёдгоров, Тоҳир Истатов (сурат) ЎзА
5 614