Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

06.08.2018 20:10 Чоп этиш версияси

50 дан ортиқ хорижий давлат вакиллари анжуманда иштирок этиш истагини билдирди

50 дан ортиқ хорижий давлат вакиллари анжуманда иштирок этиш истагини билдирди
Ўзбекистон халқ ҳофизи Маҳмуд Тожибоев раҳбарлигидаги саралаш комиссияси жорий йилнинг 6-10 сентябрь кунлари Шаҳрисабз шаҳрида ўтказилиши режалаштирилаётган Халқаро мақом санъати анжуманида иштирок этиш мақсадида юборилган хорижий давлатлар вакилларининг ижод намуналари юзасидан ўз хулосаларини билдирди.

Ҳозиргача 50 дан ортиқ хорижий давлат вакиллари анжуманда иштирок этиш истагини билдирган.

Шунингдек, Ўзбекистон давлат консерваториясида мамлакатимиз хонанда, созанда ва мақом ансамбллари учун ҳам навбатдаги саралаш босқичи ўтказилмоқда. Унда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлардан келган яккахон хонанда, созанда ва мақом ансамбллари ўз дастурлари билан қатнашмоқда. Саралаб олинган номзодлар анжуман доирасида ташкил этиладиган танловнинг якуний босқичида иштирок этиши режалаштирилган. Эслатиб ўтамиз, мазкур анжуман ЮНЕСКО шафелиги остида ўтказилади.

photo5422692658888943855.jpg

Моҳигул Қосимова, ЎзА
5 368