Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

22.01.2018 16:34 Чоп этиш версияси

30 та олий ўқув юрти беш мингдан ортиқ моноблокка эга бўлди. Жараён давом этмоқда

2017-2021 йилларда Олий таълим тизимини комплекс ривожлантириш дастури доирасида мамлакатимиз олий ўқув юртларининг моддий-техник базасини яхшилаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилиб, энг сўнгги русумдаги техник воситалар, компьютер ва офис ускуналари билан таъминланмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидан маълум қилишларича, жорий ўқув йилида мамлакатимизнинг 30 та олий ўқув юрти беш мингдан ортиқ шундай моноблокка эга бўлди.

Бундай шахсий компьютерлар ўзига хос ихчамлиги билан ажралиб туради, шунингдек, уларга Wi-Fi сигналини қабул қилувчи мослама ҳамда веб-камера ўрнатилган.

Роман Бондарчук, ЎзА
6 259