ЎзА Ўзбек

11.09.2018 17:16 Чоп этиш версияси

30 октябрдан Тошкент-Мумбай-Тошкент йўналишида мунтазам йўловчи қатновлари амалга оширилади

30 октябрдан Тошкент-Мумбай-Тошкент йўналишида мунтазам йўловчи қатновлари амалга оширилади “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси аҳолига қулайлик яратиш мақсадида парвозлар йўналиши ва сонини кўпайтирмоқда.

Жумладан, куз-қиш мавсуми давомида Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрига янги йўналиш очилади. "Тошкент-Мумбай-Тошкент" йўналишида мунтазам йўловчи қатновлари 2018 йил 30 октябрдан бошлаб амалга оширилади.

Парвозлар ҳафтасига уч марта – сешанба, чоршанба ва жума кунлари замонавий “Airbus A320” самолётларида амалга оширилади.

Шунингдек, миллий авиакомпания жорий йилнинг 28 октябридан бошлаб "Тошкент-Жидда-Тошкент" йўналиши бўйича мунтазам йўловчи қатновини йўлга қўяди.

Тошкентдан Жиддага ва қайтиш қатновлари ҳафтасига икки марта – сешанба ва якшанба кунлари замонавий “Boeing-757” ҳаво кемасида амалга оширилади.

ЎзА
2 630