Онаси бошқа эрга тегади ва 2016 йилда ўғил кўради.

Тахиатош туманида жорий йил 22 январь куни 3 ёшди ўгай укасини бўйнидан бўғиб ўлдирган 10-синф ўқувчиси Венера Алимова (исми-шарифи ўзгартирилди)га суд ҳукми ўқилди. Мудҳиш воқеага боланинг ўгай опаси (В.Алимовага)га “мен билан ўйинчоқ ўйнамадинг” деб ҳақорат қилиши сабаб бўлган, аммо суддаги кўрсатмаларга кўра, бунинг замирида жиддий руҳий ҳолат ва оиладаги назоратнинг йўқолиши сабаб бўлган.

Воқеа қандай юз берган?

2020 йил 22 январ куни соат 18:40 лар чамасида, уйида онаси ва угай отаси йўқ пайтида В.Алимованинг қошига 2016 йилда туғилган ўгай укаси Сарвар Алимов (исми-шарифи ўзгартирилди) келади ва бирга ўйин ўйнашни сўрайди. Ўгай опанинг кўнгил ҳуши йўқ ва бу вақтларда у ўзининг яшаш тарзига нолиб, ҳаётидан безиб юрган пайти эди. Укасининг илтимосини рад этади. 3 ёшли бола опасининг бирга ўйнамаганлиги учун уни ҳақорат қилиб, сўкади. Кўпдан буён аламини ичига ютиб юрган ўсмир қиз ўгай укани аввал қўллари билан уриб, оёғи билан тепкилаб, кроват устига ётқизиб, буйнини қўллари билан, кейин шу ерда ётган оқ рангли металл сим бўлаги билан буға бошлайди. Сим қўлида турмаганлиги сабабли буйнидан аёллар румоли билан буғади. 3 ёшдаги болакай бу ҳаракатларга фаол қаршилик кўрсата олмасди ва у ҳушини йўқотиб чала жон бўлиб қолади. Ўсмир қиз укаси С.Алимовнинг ўлганига ишонч ҳосил қилиш мақсадида унинг нафас олиш йўлларига ҳаво келтирмаслик учун бет юзини 15 минутгача ёстиқ билан босиб туриб, ўта шафқатсизлик билан қасддан ўлдиради.

Воқеа бўйича аввалида реал вазият очиқланмайди, лекин иш бўйича тайинланган суд-тиббий экспертизаси боланинг ўлимига бўйин қисмининг ташқи таъсир туфайли буғилиши оқибатидаги механик асфиксиядан келиб чиққанлигини исботлади. Келтирилган далилларни ўсмир қиз тан олади.

Қотилликка нима сабаб бўлган?

В.Алимованинг ота-онаси 2013 йилда ажрашиб кетади. Ота-оналари уни ва икки укасини Хўжайлидаги “Меҳрибонлик уйи”га, энг кичкина укасини эса Тахиатошдаги “Гўдаклар уйи”га топширади.

2019 йилда В.Алимова онасининг қўлига тарбияланишга қайтади, лекин укалари “Меҳрибонлик уйи” ва “Гўдаклар уйи”да қолишади.

Судланувчининг кўрсатмаси бўйича, онаси ва ўгай отаси унга доимо ёмон муносабатда бўлиб келишган.

Воқеа содир бўлган куни тушликни бирга танаввул қилиб бўлгандан кейин қиз онаси билан гап талашиб қолади. Кейинчалик отаси ҳам онаси ҳам ишга кетади. Уйда 3 ёшар ўгай укаси С.Алимов билан қолади.

Қиз онасининг гапларини ҳазм қила олмай боши оғриб кроватда ётиб қолади. Укаси ўйнагиси келиб, қайта-қайта қошига келиб осила беради. У боши оғриб, ёмон кайфиятда бўлганлиги боис укасини қайтариб ташлайди. Шу пайт, укаси унга ёмон гап айтиб, ҳақорат қилади, сўкади. Онаси билан жанжаллашиб, жонидан тўйиб, чидами тугаб турган вақтда унинг сўкингани қаттиқ жаҳлини чиқаради ва уриб, тепиб ташлайди. Укаси йиғлаб кроватга ётиб қолади. Шу вақтда ўгай опаси уни икки қўли билан буғиб бошлайди ва миясида уни ўлдириш нияти пайдо бўлади ҳамда бўйнидан сим билан буғади, ниҳоят уни ўлдиради. Ўлганига аниқ ишонч ҳосил қилгандан кейин ўзи ҳам тинч ухлаб қолади.

Жабрланувчининг қонуний вакили ва иккаласининг ҳам онаси Муяссар Алимова (исми-шарифи ўзгартирилди)нинг кўрсатмаси бўйича қизи Венера 7-синфдан 10-синфгача Хўжайлидаги “Меҳрибонлик уйи”да тарбияланган ва шу ерда ўқиган. У ерда яна икки ўғли ҳам бор. Улардан вақти-вақти билан хабар олиб турган. Қизи 9-синфни тугатгандан кейин уйига, онасининг қўлига келган. Шу пайтдан оилада эри, 2016 йилда туғилган ўғли Сарвар, қизи билан тўрт нафар киши бўлиб яшай бошлаган. Қизининг хулқ-атвори “Меҳрибонлик уйи”дан келгандан кейин жуда ўзгарган, бирдан жаҳли чиқадиган бўлиб қолган.

2020 йил 14 январь куни қизи қўшниси Р. исмли бола билан ароқ ичиб ўтирганида ушлаб олиб, ички ишлар ходимларини чақириб уларга топширган. Кейинчалик мактабда тиббий кўрикдан ўтганида қизида бронхит касаллиги ва кистаси борлиги аниқланади ва 17 январь куни уни санаторияга олиб кетишади. 22 январь куни соғлиги яхши, деб уйига қайтарилади. Эри ишга кетади. Қизи шим кийиб, бўяниб юрганлиги учун унга “қизим, шим кийма, кўйлак, иштон кийиб юр, бўянма, кўзларингдаги буёқларни ўчир” деб насиҳат қилиб койийди ва болаларининг сиртидан илиб ишга кетади. Ишдан келган вақтда олдидан қизи чиқади ва “Сарвар иккаламиз ухладик” дейди.

Кейин эрига “Сарварни уйғот” дейди, у ичкарига кириб боласини уйғотмоқчи бўлса, боласи тилини тишлаб, жонсиз ҳолда ётганини кўради.

– Вояга етмаганларнинг жиноят кўчасига киришига сабаб бўладиган омиллар – оиладаги нобоп муҳит, моддий етишмовчилик, болаларнинг қаровсиз, назоратсиз қолиши, оммавий ахборот воситаларида, фильмларда зўравонлик, шафқатсизликнинг тарғиб қилиниши, таълим муассасаларида самарали профилактик ишлар олиб борилмаслиги, вояга етмаганларнинг бўш вақти мазмунли ташкил этилмаганлиги ҳамда ижтимоий оғир аҳволда қолган вояга етмаганлар томонидан содир этилаётган жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга ўзини-ўзи бошқариш органлари ҳамда кенг жамоатчилик томонидан етарлича эътибор бермаслиги, – дейди ушбу жиноят ишини кўриб чиққан Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича судининг раиси Гулнора Базарбоева. – Ўсмир нима сабабдан жиноят кўчасига кириб қолганини англаб етиш учун, энг аввало, уни қуршаб турган ижтимоий муҳит, шарт-шароит ва унинг ўсмир шахсига қандай таъсир этганлигини таҳлил қилиш лозим. Ички психологик сабаблар, салбий шахс сифатлари, яъни ноқонуний хулқ, қатъий ҳаётий мақсадларнинг мавжуд эмаслиги, ташқи салбий муҳит ва оилада тарбиянинг яхши эмаслиги унда жиноятчилик хулқининг шаклланишига қулай имконият яратади.

Ўсмирга 6 йиллик қамоқ жазоси тайинланди

Вояга етмаган В.Алимова томонидан содир этилган ушбу воқеа юзасидан жиноят иши Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича судида 2020 йил 28 июль куни мазмунан кўриб чиқилди. Вояга етмаган В.Алимова Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисмининг “в,ж” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбдор деб топилиб, суд томонидан унга жазо тайинлашда у жиноятни вояга етмаган 15 ёшда содир этганлиги, аёл киши эканлиги, муқаддам судланмаганлиги, дастлабки ва суд терговларида айбига тўлиқ иқрор бўлиб, чин кўнгилдан пушаймон эканлиги, жиноят содир этишига оиладаги оғир шароит, хусусан унинг онаси билан ўрталарида келиб чиққан келишмовчилик, онасининг ва ўзининг яшаш тарзидан қониқмаслиги, онаси болаларини давлат тарбиясига топшириб қўйиб, ўғлига кўпроқ эътибор бериб, уни яхши кўриши, ўзи ёшлиги сабабли ҳаётни тушунмасдан онасига аччиқланиб, унинг уч яшар ўғлининг умрига қасд қилганлигини ҳисобга олинган ва Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 85-моддаси 2-қисмининг “в” бандига асосан 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

P.S.: Бир ёш ўсмир қилмишига яраша жазо олди, аммо жамиятимизда шундай оилаларда ота-онаси, ёши катта қариндош-уруғлари томонидан камолга етиб келаётган ёш авлоднинг онгига хуқуқ ва бурч, ҳалоллик ва поклик тушунчаларини, шунингдек, одоб-ахлоқ қоидаларини чуқур сингдириб бормаганликлари, уларнинг кундалик ҳаёт тарзига, атроф-муҳитида дуч келаётган муаммоларига етарли даражада эътибор қилмасдан, уларнинг келажагига бепарво муносабатда бўлиши натижасида юқоридаги каби жиноятнинг содир этилиб, вояга етмаган қизнинг судланди деган тамға олишига ҳамда бир норасида гўдак умрининг завол топишига олиб келди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
3 ёшли укасини бўғиб ўлдирган ўсмир қизга ҳукм ўқилди