Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

05.06.2018 11:27 Чоп этиш версияси

3 миллион 700 минг сўмлик қарздорлик қаердан келиб чиқди?

3 миллион 700 минг сўмлик қарздорлик қаердан келиб чиқди?
Узун тумани Истиқлол маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро Ў.Ражабов туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига ёзма мурожаат қилди.

Мурожаатда келтирилишича, фуқаро Ў.Ражабов хонадони эҳтиёжи учун ишлатилиб келинган электр энергияси учун тўловларни ойма ой ўз вақтида тўлаб келган. Бироқ туман электр тармоқлари корхонаси ходимлари фуқарога нисбатан 3 миллион 700 минг сўм қарздорлик ҳисоблаган.

Ариза жамият ходимлари томонидан ўрганилганда, фуқаронинг ҳақ эканлиги ўз исботини топди ва унга нисбатан ҳисобланган асоссиз салкам тўрт миллион сўм қарздорлик бартараф этилди.

ЎзА
4 603