Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

02.03.2018 12:57 Чоп этиш версияси

3 март куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 3 март куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-4, кундузи 13-15 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Туман тушиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ, Устюрт бўйлаб кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, Хоразм вилоятида кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 3-8, кундузи 10-15 даража илиқ, чўл ҳудудлари бўйлаб кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-8, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 1-6 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.  

ЎзА
10 898