Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

02.02.2018 16:15 Чоп этиш версияси

3 февраль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 3 февраль куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечқурун қор ёғади, куннинг биринчи ярмида қор ёғиб ўтиши мумкин. Ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда эсаётган шамол баъзи жойларда секундига 12-17 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 2-4 даража совуқ, кундузи 1-3 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси 7-12, кундузи 2-7 даража совуқ бўлади.

Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ, 2 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ, чўл ҳудудлари бўйлаб кечаси 5-10, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечқурун қор ёғади, куннинг биринчи ярмида қор ёғиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол баъзи жойларда секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ, айрим жойларда 2 даражагача совуқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечқурун қор ёғади, куннинг биринчи ярмида қор ёғиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол баъзи жойларда секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ, айрим жойларда 2 даражагача совуқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қор ёғади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол баъзи жойларда секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 2-7 даража совуқ бўлади.

ЎзА
10 531