ЎзА Ўзбек

11.07.2018 11:53 Чоп этиш версияси

3,500 миллион сўмлик газ плитаси бир йилга ҳам бормай ишламай қолди

3,500 миллион сўмлик газ плитаси бир йилга ҳам бормай ишламай қолди
Навоий шаҳар Жасорат кўчасида яшовчи фуқаро Гулчеҳра Маматова шаҳардаги “Гулистон” савдо дўконидан 3,5 миллион сўмга бир йил кафолат муддати билан “Gefest” газ плитасини харид қилганди.

Газ плитаси кафолат муддати тугамасдан ишламай қолди. Фуқаро бу ҳақда дўкон сотувчиларига маълум қилиб, ўз ҳуқуқини талаб қилди. Бироқ сотувчилар истеъмолчи талабини рад этдилар. Чорасиз қолган фуқаро Бош прокуратуранинг “Ишонч телефони”га мурожаат қилди. Ушбу мурожаат тегишлилиги бўйича Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Навоий вилоят ҳудудий бирлашмаси мутахассислари томонидан ўрганилди.

Мурожаат атрофлича ўрганилиб, дўкон ходимларига қонуний тушунтиришлар олиб борилди. Натижада истеъмолчи Г.Маматовага носоз газ плитаси сифатли таъмирлаб берилди.

ЎзА
7 059