ЎзА Ўзбек

15.08.2018 11:27 Чоп этиш версияси

297 турдан ортиқ тўқимачилик маҳсулоти 52 та давлатга экспорт қилинди

297 турдан ортиқ тўқимачилик маҳсулоти 52 та давлатга экспорт қилинди

Ўзбекистонда 7 ойда тўқимачилик маҳсулотлари экспорти ҳажми 762,2 млн. АҚШ доллари миқдорини ташкил қилди.

2018 йилнинг ўтган даври мобайнида 762,2 млн. АҚШ доллари миқдорида тўқимачилик маҳсулотлари экспорти ҳажми амалга оширилди. Бу кўрсаткич 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 16,6 фоизга ўсиб, умумий экспорт ҳажмининг 10,0 фоизини ташкил қилди. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълум қилмоқда.

photo5449503111765928273.jpg

Экспорт қилинган тўқимачилик маҳсулотлари таркибидан пахтадан йигирилган ип (58,0 фоиз), тайёр тўқима матолар ва тикувчилик кийимлари (22,6 фоиз) асосий улушни эгаллаган. Йил бошидан 297 турдан ортиқ маҳсулотлар дунёнинг 52 та давлатига экспорт қилинди.

ЎзА
6 451