O‘zA | O‘zbekiston Milliy axborot agentligi
Ўзб  O‘zb  Рус   Eng  Fra  Deu  Esp  العربية  中文

21.04.14
Жамият

Маҳалла – тарбия маскани

ЎзА, М.Сулаймонов, 05.07.2013 15:28

Президентимиз Ислом Каримовнинг “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарида биз ҳар қайси хонадон, бутун эл-юртимиздаги маънавий иқлим ва вазиятни англамоқчи бўлсак, бу борадаги ҳақиқий манзаранинг ёрқин ифодасини аввало маҳалла ҳаётида худди ойнадек яққол кўриш имконига эга бўламиз, деб таъкидланади.

Халқимизга хос эзгу анъана ва қадриятларнинг бардавомлигини таъминлаш, ёшларни миллий менталитетимизга ёт ғоялар таъсиридан асраш ва баркамол этиб тарбиялашда маҳалланинг ўрни беқиёс. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 июнда қабул қилинган “Баркамол авлодни тарбиялашда оила институти ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг таълим муассасалари билан ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу борадаги ишларни тизимли ташкил этишда муҳим омил бўлмоқда. Фарғона вилоятида ҳам мазкур йўналишда салмоқли ишлар амалга оширилаётир.

– Вилоятимиздаги барча маҳалла фуқаролар йиғинларида ёшлар тарбияси ва камолотига алоҳида эътибор қаратилмоқда, – дейди “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Фарғона вилояти бўлими раиси Акромжон Йўлбарсов. – Умумтаълим мактабларининг 9-синфини тамомлаган ўқувчиларни таълимнинг кейинги босқичига тўлиқ қамраб олиш, коллежни битирган ёш мутахассисларни ишга жойлаштириш масаласига маҳалла фаоллари ҳам асосий бурч ва мажбурият сифатида ёндашмоқда.

Барча маҳалла фуқаролар йиғинида умумтаълим мактабларининг 9-синфини тугатган ўғил-қизлар ва ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ва битирувчилари ҳисобини юритиш дафтарлари жорий этилмоқда. Унга кўра, маҳалла фуқаролар йиғини раиси, профилактика инспектори, таълим маскани раҳбари ҳудуддаги ҳар бир ўқувчи таълимнинг кейинги босқичига қамраб олиниши, касб-ҳунар коллежи битирувчиларининг бандлигини таъминлашда амалий кўмак беради. Хонадонларда бўлиб, ёшлар ва ота-оналар билан суҳбатлар ўтказади. Бу ёшларнинг замонавий билим ва касб-ҳунарларни эгаллаши, турли ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда муҳим аҳамият касб этади.

Тошлоқ тумани маҳаллаларида ҳам бу масалага алоҳида эътибор қаратилмоқда. Тумандаги 53 маҳалла фуқаролар йиғинининг барчасида умумтаълим мактабларининг 9-синфини тамомлаган, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида таҳсил олаётган ўқувчилар ва битирувчиларнинг ҳисобини юритиш дафтарлари жорий этилган. Уларга ҳар бир ўқувчи билан ўтказилган суҳбат, учрашув қайд этиб борилмоқда.

Жорий йилда тумандаги умумтаълим мактабларининг 9-синфини 3 минг 343 нафар ўқувчи тамомлади. Уларни ўзлари қизиққан йўналиш бўйича ўқишни давом эттириши ва касб-ҳунарга йўналтиришда ота-оналар, таълим муассасаси ҳамда маҳаллалар ҳамкорлиги юқори самаралар бермоқда. Ҳозирга қадар барча ўқувчилар ўзлари танлаган лицей ва коллежга тўлиқ қамраб олинди.

Тумандаги касб-ҳунар коллежларини битираётган икки минг нафардан зиёд ёшнинг бандлиги масаласи ҳам маҳалла фаолларининг диққат эътиборида. Бу борадаги саъй-ҳаракатлар самарасида битирувчиларнинг 97 фоизи билан иш берувчилар ўртасида уч томонлама шартнома тузилди. Ота-оналарга фарзандининг иш жойи аниқлиги тўғрисида кафолат хатлари берилди.

So‘nggi yangiliklar:

Иқтидор ва матонат баҳси

Журналистлар билимини ошириш йўлида

Тасвирий санъат фестивали

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

Ҳаваскор велоспортчилар мусобақаси

Сайтлар

Prezident matbuot xizmati
Gov.uz portali

Викторина