Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

15.02.2018 13:08 Чоп этиш версияси

27 февралга қадар Сариосиёга йўловчи поезди юрмайди

“Ўзтемирйўлйўловчи”акциядорлик жамияти Тошкент-Сариосиё-Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган 680/679-сонли йўловчи поезди жорий йилнинг февраль санасига қадар фақат Қумқўрғон бекатигача қатновни амалга ошириши юзасидан ахборот берди.

Қумқўрғондан Тошкентгача бўлган қатнов эса 28 февралгача давом этади.

Жамият ходимларининг ЎзА мухбирига маълум қилишича, Тошкент-Сариосиё-Тошкент йўналишидаги қатновнинг 27 февраль санасига қадар фақат Қумқўрғон бекатигача амалга оширилишига сабаб, мазкур йўналишдаги темир йўлнинг Қумқўрғон бекатидан Сариосиё бекатигача бўлган қисмида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Тошкент-Сариосиё-Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган 680/679-сонли поездига Қумқўрғон бекатидан кейинги бекатларгача олдиндан харид қилинган чипталар вокзал кассаларида қайтариб олинади.


Малоҳат Ҳусанова, ЎзА
10 307