ЎзА Ўзбек

24.07.2018 13:41 Чоп этиш версияси

25 июль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

25 июль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 25 июль куни Тошкентда ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда эсаётган шамолнинг тезлиги секундига 12-17 метргача етиши мумкин. Кечаси 19-21, кундузи 34-36 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Ғарбдан эсаётган шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 18-23, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача етиши мумкин. Кечаси 20-25, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача етиши мумкин. Кечаси 18-23, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача етиши мумкин. Кечаси 22-27, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача етиши мумкин. Кечаси 20-25, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача етиши мумкин. Кечаси 12-17, кундузи 22-27 даража иссиқ бўлади.

ЎзА
4 670