Бухоро вилоятидаги «сариқ» ва «яшил» тоифасидаги ҳудудларда жамоат транспорти (Дамас ва микроавтобуслардан ташқари шаҳар ва шаҳар атрофи йўналишлари бўйича автобуслар) ҳаракатига рухсат берилади.

Рухсат берилган транспортларга карантин талабларига қатъий риоя этиш белгиланади. Жумладан, автокорхона томонидан транспорт воситасини ҳар бир қатнов олдидан ва охирги бекатда, шунингдек, автошоҳбекатларда тўлиқ дезинфекция қилиш, ҳайдовчиларни тиббий ниқоб ва қўлқоплар билан таъминлаш ҳамда уларнинг мунтазам равишда ўз вақтида алмаштириб бориш чоралари кўрилади. Шунингдек, автобус салонига фақатгина тиббий ниқобдаги йўловчилар киритилади. 

Ҳозирда «қизил» тоифадаги ҳудуд ҳисобланган Вобкент, Ғиждувон ва Шофиркон туманлари билан боғлиқ йўналишлар ҳаракатига рухсат берилмайди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, вилоятдаги автобусларда йўловчи ташиш билан шуғулланувчи автотранспорт корхоналари раҳбарларидан ушбу талабларга қатъий амал қилган ҳолда фаолиятни олиб боришлари талаб этилади. 

Вилоят транспорт бошқармаси ҳамда Давлат санитария-эпидемиология назорат инспекцияси вилоят бошқармаси ходимлари томонидан мазкур талабларга риоя этилиши бўйича доимий назорат тадбирлари ўтказиб борилади. Аниқланган қоидабузарликлар бўйича қонуний жазо чоралари кўрилади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
22 июндан бошлаб Бухорода автобуслар ҳаракати қайта тикланади