Президентнинг жорий йил 4 октябрдаги қарори билан, 2020 йил 1 январдан бошлаб:

- республика, вилоятлараро ННТни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ундириладиган давлат божи ставкалари базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 бараваридан 3 бараваригача, вилоят ННТ учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 бараваридан 1 бараваригача пасайтирилади.

- фаолиятини туман (шаҳар), шаҳарча, қишлоқ ва овул ҳудудида олиб борадиган ННТ давлат рўйхатдан ўтказиш учун давлат божи ставкаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида белгиланади.

- ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлашга давлат грантлари, субсидиялар ва ижтимоий буюртма шаклидаги маблағлар Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳар бюджети, шунингдек, туман ва шаҳарлар бюджетларининг харажатларига қўшилади.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг жамоатчилик фикрини таҳлил этиш, фуқароларнинг давлат ва жамият ишларини бошқаришдаги иштирокини кенгайтириш бўйича таклифи маъқулланди.

Президентнинг жорий йил 4 октябрида имзолаган ислоҳотлар устидан жамоатчилик назоратини кучайтиришга қаратилган Қарори билан янги тартиб ўрнатилди.

Унга кўра, ишлаб чиқувчи-ташкилотлар томонидан https://regulation.gov.uz порталида жойлаштириладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини жамоатчилик томонидан муҳокама қилиш натижалари Адлия вазирлигига ва Вазирлар Маҳкамасига киритилишида, қоида тариқасида, келиб тушган таклифларни кўриб чиқиш натижалари кўрсатилиши мажбурийдир.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Адлия вазирлиги нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятини ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатини юритиш, уларнинг давлат органлари ва ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлигини ташкил қилишга кўмаклашувчи масъул орган ҳисобланади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2020 йил 1 январдан бошлаб ННТни давлат рўйхатидан ўтказиш учун давлат божи ставкалари пасайтирилади