ЎзА Ўзбек

23.01.2020 Чоп этиш версияси

2019 йилда ўзбекистонликлар хорижий автомобиллар хариди учун 440 миллион доллар сарфлаган

2019 йилда ўзбекистонликлар хорижий автомобиллар хариди учун 440 миллион доллар сарфлаган

Бу аввалги йилга қараганда, 25 фоизга кўп, дейилади республика Давлат статистик қўмитаси тарқатган ҳисоботда.

Ўзбекистоннинг 2019 йилдаги ташқи савдо айланмаси ҳисоботида келтирилишича, республикада енгил автомобиллар импорти ошган, яъни сўнгги икки йилда ўзбекистонликлар хорижий автомобилларни тобора кўп харид қилмоқда. Бундан бир неча йил олдин ушбу соҳада пасайиш кузатилган эди. Масалан, 2014 йилда мамлакат аҳолиси хорижда чиққан енгил автомашиналарга 212 миллион доллар сарфлаган бўлса, 2015 йилда атиги 120 миллион, 2016 йилда 193 миллион ва 2017 йилда 155 миллион доллар сарфлаган.

Аммо 2018 йилга келиб мазкур кўрсаткич кескин кўтарилиб, 319 миллион долларгача етган, 2019 йилда эса 440 миллион долларни ташкил этди.

Экспертлар импорт машиналарга қизиқишнинг ортишига сабаб сифатида қиммат иномаркалар ва электромобилларни олиб келишда давлат томонидан енгиллик берилганини айтмоқда. Ушбу имтиёзлар йил бўйи амалда бўлди ва 2020 йил 1 январдан ушбу енгилликнинг биринчиси ўз кучини йўқотди, аммо иккинчиси, яъни электромобиллар учун ҳали ҳам амал қилмоқда.

2 384
ЎзА