ЎзА Ўзбек

14.06.2019 15:54 Чоп этиш версияси

2019 йил 5 ойида 136 қотиллик жинояти содир этилган

2019 йил 5 ойида 136 қотиллик жинояти содир этилган

Ўзбекистонда жиноятчилик камаймоқда. 2019 йил 5 ойида 136 қотиллик жинояти содир этилган. Бу ўтган йилга нисбатан 27,6 фоизга камайганидан далолатдир.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида прокуратура органларининг 2019 йилнинг ўтган беш ойи давомидаги фаолияти натижаларига бағишланган матбуот конференцияси бўлиб ўтмоқда. 

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари Эркин Йўлдошев миллий ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилаётганини қайд этди.

Давлат ҳокимиятининг халқ манфаатига хизмат қилишини таъминлаш чоралари кўрилмоқда. Фуқароларга бевосита таъсир қилиши мумкин бўлган давлат органларининг 15 минг қарори қонунга мувофиқлаштирилди.

Жиноят ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш ва олдини олиш алоҳида эътиборда. Бундай чоралар натижасида ўтган даврда жиноятчилик 30,4 фоизга камайган.

Прокуратура органлари томонидан 2019 йил 5 ойида жами 3 минг 497 жиноят иши қўзғатилган. Шундан 2 минг 462 жиноят иши тамомланган. Бу жараёнда 2 минг 881 нафар шахсга нисбатан 1 минг 844 жиноят иши судга юборилган.

2019 йил 5 ойида 136 қотиллик жинояти содир этилган. Бу ўтган йилга нисбатан 27,6 фоизга камайган.

Тадбир давом этмоқда. Бизни кузатишда давом этинг!

Н.АБДУРАИМОВА, ЎзА
4 299