ЎзА Ўзбек

19.01.2018 15:56 Чоп этиш версияси

2018 йил 20 январ куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 20 январь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-2, кундузи 13-15 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ, Устюрт бўйлаб кечаси 5-10, кундузи 3 даража совуқ, 2 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол айрим жойларда секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 0-5, кундузи 12-17 даража илиқ, чўл ҳудудлари бўйлаб кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол баъзи жойларда секундига 17-22 метргача, Бекобод туманида эса секундига 25-28 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 0-5 даража илиқ, айрим жойларда 2 даражагача совуқ, кундузи 10-15 даража илиқ, Самарқанд вилоятида 16-18 даражагача илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол айрим жойларда секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 1-6, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 1-6 даража илиқ бўлади.

ЎзА
10 348