Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

05.04.2018 11:40 Чоп этиш версияси

2017 йилда коммунал қарздорликни ундириш бўйича 318507 та суд буйруғи чиқарилган

2017 йилда коммунал қарздорликни ундириш бўйича 318507 та суд буйруғи чиқарилган
Фуқаролик ва иқтисодий судлар томонидан суд буйруғи тартибида кўрилаётган ишларнинг аксарият қисмини коммунал хизматлар бўйича қарзларни ундириш ҳақидаги ишлар ташкил этади.

Жумладан, 2017 йилда фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан коммунал ташкилотларни истеъмолчиларга нисбатан коммунал қарзларни ундириш бўйича жами 13467 та даъво аризаси кўриб чиқилган. Шундан 11335 таси қаноатлантирилган, 592 таси рад этилган, 1121 таси иш юритувидан тугатилган, 419 таси кўрмасдан қолдирилган. Ўтган йилда коммунал қарздорликни ундириш бўйича жами 318507 та суд буйруғи чиқарилган.

Ўзбекистон Республикаси Судьялар Олий кенгаши ҳузуридаги Одил судлов муаммоларини ўрганиш тадқиқот маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Олий ўқув курслари билан ҳамкорликда мажбурий ижро бюроси ва коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотлар ходимлари иштирокида ва уларни ижроси билан боғлиқ мавжуд муаммолар ҳамда уларнинг ечимига бағишланган видеоконфренцалоқа режимида ўтган учрашувда бу ҳақда сўз юритилди. 

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар фуқаролик ва иқтисодий суди судьялари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва уларнинг ҳудудий бошқармалари ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Олий ўқув курслари тингловчилари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Тадбирнинг асосий мақсади, коммунал хизматлар бўйича қарзларни ундиришга оид ишларни судларда кўриш ва уларни ижроси билан боғлиқ мавжуд муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш, ушбу соҳада ягона суд амалиётини шакллантиришга қаратилди. 

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Одил судлов муаммоларини ўрганиш тадқиқот маркази томонидан тизимли равишда суд иш юритуви соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётидаги мавжуд муаммолар ўрганиб келинади.

Учрашувда коммунал хизматлар бўйича қарзларни ундиришга оид ишларни кўриш бўйича суд амалиётидаги мавжуд муаммоли масалалар хусусида фикр алмашиниб, уларни ечими юзасидан таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

Учрашув натижаларига кўра, ушбу соҳадаги қонун ҳужжатларини янада такомиллаштиришга қаратилган қатор тадбирлар ишлаб чиқилди.

Арслон Эшмуродов
4 348