ЎзА Ўзбек

03.12.2019 Чоп этиш версияси

ЎЗГАРАЁТГАН ЎЗБЕКИСТОН РАҚАМЛАРДА: 3 йил ичида қанча турар-жой қурилди ва унга қанча маблағ сарфланди?

ЎЗГАРАЁТГАН ЎЗБЕКИСТОН РАҚАМЛАРДА: 3 йил ичида қанча турар-жой қурилди ва унга қанча маблағ сарфланди?

Маълумотларга кўра, аҳолини муносиб турар-жой билан таъминлаш мақсадида охирги уч йилда давлат дастурлари доирасида 104 мингта, жумладан, қишлоқларда 63 мингта ва шаҳарларда 41 мингта хонадонга мўлжалланган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилган.

2016 йилда:
Давлат дастурлари доирасида қишлоқларда 13 мингта турар-жойлар, тадбиркорлар томонидан 13 минг 189 хонадонли уйлар барпо этилган. Умумий ҳисобда 26 минг 189 та уй қурилган бўлиб, бунинг учун 4 триллион 330 миллиард сўм сарфланган.

dba3ae79-7d91-4298-b22e-c25e5c96367e.jpg

2017 йилда:
Давлат дастурлари асосида 29 мингта турар-жой, жумладан қишлоқларда 20,3 мингта, шаҳарларда 8,5 мингга яқин турар жой қад кўтарган. Тадбиркорлар томонидан 16 мингдан зиёд хонадонли уй қурилган. Яъни, умумий ҳисобда 2017 йилда 44 882 та уй-жой барпо этилиб, булар учун 6,2 триллион сўм сарфланган.

2018 йилда:
Давлат дастурлари доирасида 42,2 мингта, шу жумладан қишлоқларда 25,3 мингта, шаҳарларда қарийб 17 минг турар-жой, тадбиркорлар томонидан жами 19,7 минг квартирадан иборат уйлар қурилган. Яъни, 2018 йилда 61 924 та уй-жой барпо этилиб, 12 триллион 130 миллиард сўм сарф-харажат қилинди.

2019 йилнинг ўтган даври мобайнида:
Давлат дастурлари доирасида қарийб 30 мингта, шу жумладан қишлоқларда 15 мингдан зиёд, шаҳарларда 15 мингга яқин турар-жой, ҳамда тадбиркорлар томонидан эса жами 19,5 минг хонадонни ўз ичига олган уйлар барпо этилган. 

6c3f6227-8a37-47ad-98ff-a21bfc335b9a.jpg 

Умумий ҳисобда 2019 йилда қарийб 49 458 та уй-жой қурилиб, бунинг учун 12 триллион 24 миллиард сўм йўналтирилган.

2018 йилда қурилган уй-жойлар сони 2016 йилдагига нисбатан 2,4 баравар кўп. 2017 йилга қадар шаҳар жойларда деярли уй-жойлар қурилмаган. Охирги уч йилда эса мамлакатимиз шаҳарларида давлат дастурлари доирасида 41 мингдан зиёд хонадонларга мўлжалланган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди.

2 621
ЎзА