20 000 дан ортиқ мактаб ўқувчиси «Edu Market» дастурининг онлайн-олимпиадасида иштирок этмоқда
Биринчи ҳафта якуни бўйича биринчи ўринни Сарвиноз Ривожхонова қўлга киритган бўлса, иккинчи ва учинчи ўринларни Шуҳрат Юсупов ва Темур Арипов эгаллашди.
Аввал хабар берганимиздек, Халқ таълими вазирлиги, Инновация, технология ва стратегия маркази, ҳамда «Aʼlo finance» билан ҳамкорликда ташкил этилган «Edu Market» интерактив виртуал таълим дастурининг онлайн олимпиадаси давом этмоқда.
Биринчи ҳафта якуни бўйича биринчи ўринни Сарвиноз Ривожхонова қўлга киритган бўлса, иккинчи ва учинчи ўринларни Шуҳрат Юсупов ва Темур Арипов эгаллашди.
Олимпиада яна 3 ҳафта давом этади.
Ҳар ҳафта якуни бўйича 1-ўринни эгаллаган ғолибларга: планшет, сертификат ва бошқа эсдалик совғалар тақдим этилади.
Иштирок этиш учун Play Market ёки App Store орқали «Edu Market» иловасини юклаб олиб, шахсий маълумотларни киритиш керак.