ЎзА Ўзбек

03.08.2018 15:41 Чоп этиш версияси

2 миллион 200 минг сўмлик музлатгичдаги нуқсон

2 миллион 200 минг сўмлик музлатгичдаги нуқсон Кунлар исий бошлаши билан яхна ичимликлар ва маҳсулотларга талаб янада ортади. Уй шароитида ҳам маҳсулотларнинг сифати бузилмай сақланиши учун музлатгичга эҳтиёж сезамиз. Шу боис, айни ёз кунларида у бизнинг энг яхши дастёримизга айланиши, шубҳасиз. 

Денов туманидаги “Шамоли” маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро Абдуқаҳҳор Бекмуродов ҳам хонадони учун тумандаги савдо мажмуасидан яхши ниятлар билан 2 миллион 200 минг сўмга музлатгич сотиб олади. Бироқ, кўп ўтмай, товарда нуқсонлар сезила бошлаб, яхши ишламай қолади. Муаммони ўз вақтида бартараф этиш мақсадида истеъмолчи харидни амалга оширган "Амир холдинг" савдо марказига мурожаат қилади. Аммо сотувчилар музлатгични алмаштиришдан ҳам, пулини қайтариб беришдан ҳам бош тортади.
 
Шундан сўнг фуқаро туман ИҲҲҚ жамиятига мурожаат қилиб, амалий кўмак беришларини сўрайди. Мурожаат жамият мутахассислари томонидан ўрганилиб, истеъмолчининг ҳуқуқлари қонун доирасида ҳимоя қилинди ва музлатгич учун тўланган пул қайтариб берилди.



ЎзА
8 894