Бу ҳақида вилоят ҳокимининг ўринбосари Ботиржон Шаҳриёров маълум қилди.

Бу ҳақида халқ депутатлари Бухоро вилояти кенгашининг 14-сессиясида вилоят ҳокимининг ўринбосари Ботиржон Шаҳриёров маълум қилди. 

Сессия ишида давлат ҳокимияти ва бошқаруви идоралари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди

Таъкидланишича, вилоятдаги эҳтиёжманд аҳоли хатловдан ўтказилиб, 1 апрель ҳолатида 27 минг 592 та эҳтиёжманд оиладаги 109,2 минг нафар камбағал фуқаролар “Темир дафтар”га киритилган.

Жорий йил 2 октябрь ҳолатида “Темир дафтар”га жами 42 минг 729 та эҳтиёжманд оилаларнинг 166 минг 274 нафар оила аъзолари, шундан, 39 075 нафар меҳнатга лаёқатли ишсизлар киритилган.

Президентимиз раислигида жорий йилнинг 27 февраль куни ўтказилган видеоселектор мажлисида берилган топшириққа асосан, олиб борилган ишлар натижасида 25 минг 962 та эҳтиёжманд оилаларнинг 105 минг 474 нафар фуқаролари Халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари қарорлари асосида камбағаллар рўйхатидан чиқарилган. Ҳозирги кунда “Темир дафтар”рўйхатида 16 минг 767 та оиланинг 60 минг 800 нафар камбағал оила аъзолари киритилган. Бугунги кунгача камбағал оилалардаги 38 минг 168 нафар меҳнатга лаёқатли ишсиз фуқаролар ишга жойлаштирилган.

Жорий йилнинг август ойида Президентимизнинг тегишли фармони асосида 17 минг 527 та оилага 14 миллиард 414 миллион сўмлик ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойиши асосида 13 минг 625 та оилага 10 миллиард сўмлик моддий ёрдам берилган.

Жорий йилнинг 1 октябрь ҳолатида 19 минг 77 нафар фуқаро пандемия сабабли чет элдан қайтиб келган. Уларнинг 13 минг 311 нафари иш билан таъминланган.

Аҳоли бандликка кўмаклашиш марказлари орқали 5 минг 534 нафар мигрантлар ишга жойлаштирилган. Шунингдек, хориждан қайтган фуқаролардан 17 минг 2 нафари тиббий кўрикдан ўтказилган. Жами 47 нафар фуқаролардан турли касалликлар аниқланган. Вилоят ҳокимлиги делегациясининг 2018-2019 йилларда Россия Федерацияси билан келишилган меморандумига мувофиқ Калининград шаҳрига 500 нафар, Владимир шаҳрига 450 нафар, Красноярск ўлкасига – 150 нафар, Екатеринбург шаҳрига 50 нафар ва бошқа ҳудудларга 600 дан ортиқ мигрантларнинг иш билан таъминланишига эришилган. Туркия давлатига 625 нафар ва Корея Республикасига 300 нафардан ортиқ фуқаро ишга юборилган. Жорий йил ўтган даврида уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига 240 та имтиёзли хонадон ажратиш белгиланган.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
19 минг 77 нафар бухоролик пандемия сабабли чет элдан қайтиб келган