ЎзА Ўзбек

09.08.2018 13:40 Чоп этиш версияси

19 маҳкум жазони ижро этиш муассасасидан озод этилди

19 маҳкум жазони ижро этиш муассасасидан озод этилди

Тошкент вилояти Зангиота туманида Жиноят ишлари бўйича Зангиота тумани судининг сайёр суд мажлиси ўтказилди.

Унда жазони ижро этиш муассасаларидаги 28 нафар маҳкумнинг ўталмай қолган озодликдан маҳрум этиш жазосини енгиллаштириш иши кўриб чиқилди.

Жиноят ишлари бўйича Зангиота тумани суди раиси Ў.Холиқов ва судьяси А.Нурматов раислигида ўтказилган сайёр суд мажлисида 19 маҳкумнинг озодликдан маҳрум этиш жазоси бошқа енгилроқ жазо тури билан алмаштирилиб, муассасадан озод этилди. Яна 9 маҳкумнинг шу турдаги жазоси эса енгилроғига алмаштирилди.

Шунингдек, шу куни Жиноят ишлари бўйича 
Зангиота туман
 суди раиси Ў.Холиқов ва туман суди судьяси А.Нурматов томонидан қатор жазони ижро этиш муассасаларида маҳкумлар билан очиқ мулоқот ўтказилди.

А. Худойқулов, ЎзА
8 084