ЎзА Ўзбек

20.08.2018 22:47 Чоп этиш версияси

19 август куни сиртқи таълим шаклига ўқишга кириш учун ўтказилган тест синовларида ўртача ўтиш бали 62,6 ни ташкил этган

Республика олий таълим муассасаларининг сиртқи таълим шаклига ўқишга кириш учун ўтказилган тест синовларининг учинчи куни натижаларига қараганда 19 август куни тўлов-контракт бўйича энг юқори ўтиш бали 94,9 балл бўлиб, Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтининг “Бошланғич таълим ва спорт-тарбия иши” (қозоқ) таълим йўналишида қайд этилди. Ўртача ўтиш бали 62,6 баллни ташкил этди.

Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимовнинг Фейсбукдаги саҳифсида қайд этилишича, тест синовлари 13 та олий таълим муассасаларининг 58 та таълим йўналиши бўйича ўтказилган. Тест синовларида 19 292 нафар абитуриент иштирок этган, 1431 нафари келмади.

Шу куни тест синовлари тартиб қоидаларини бузганлиги сабабли 22 нафар абитуриент тест синовларидан четлаштирилди.

Тест синовлари натижалари Давлат тест марказининг www.dtm.uz сайтида 2018 йил 20 август куни соат 16:00да эълон қилинди.

5 829