ЎзА Ўзбек

29.03.2018 15:16 Чоп этиш версияси

18 апрель - Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари куни бўлади

Олий Мажлис Сенатининг ўн тўртинчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги қонун маъқулланди

Таъкидланганидек, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди. Натижада уй-жой коммунал хизматлар кўрсатиш, кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланиш, шунингдек хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларининг молиявий-иқтисодий барқарорлигини ошириш бўйича самарали ва сифатли янги тизим шакллантирилди.

Айни пайтда уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида 157 минг нафардан ортиқ ходим ва хизматчи фаолият кўрсатмоқда.

Коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш, садоқат билан бажарилган меҳнатни рағбатлантириш мақсадида қонунда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ташкил этилган кун – 18 апрелни Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари куни этиб белгиланиши қонунда ўз ифодасини топган.

ЎзА
11 842