Андижонда суд қарорлари асосида кредит қарздорликларини ундириш масалаларига бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси ташаббуси билан ўтказилган семинарда ташкилот масъуллари, вилоят прокуратураси ҳамда тижорат банклари вакиллари иштирок этди.

Тадбирда вилоятда суд ижро ҳужжатларига асосан кредит қарздорликларини ундириш бўйича амалга оширилаётган ишлар атрофлича муҳокама этилди.

– Мазкур йўналишдаги ишлар тизимли равишда олиб борилмоқда, – дейди МИБ вилоят бошқармаси бошлиғи ўринбосари К.Зулфиев. – Айни кунда Бюронинг туман, шаҳар бўлимлари иш юритувида қиймати 338 миллиард 988 миллион сўм бўлган 1 минг 359 та ижро ҳужжати мавжуд бўлиб, уларнинг ижросини таъминлаш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.

МИБ томонидан олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар натижасида қиймати 173 миллиард 472 миллион сўм бўлган 589 та ижро ҳужжати ижроси таъминланди.

Семинарда ижро ҳужжатларини белгиланган муддат ва қонунлар доирасида ижросини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан мутасаддиларнинг ҳисоботи тингланди. Мутахассислар томонидан мазкур йўналишдаги ишлар самарадорлигини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар билдирилди.

Давлат ижрочилари томонидан қиймати 118 миллиард 430 миллион сўм бўлган гаровдаги кўчмас мулк, автотранспорт воситалари ва бошқа мол-мулклар хатланиб, электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилганлиги қайд этилди.

Бундан ташқари, электрон онлайн-аукцион савдоларида 5 миллирад 668 миллион сўмлик 32 та мулк сотилиб, сотувдан тушган маблағлар тегишли тартибда ундирувчи банкларнинг ҳисоб рақамига ўтказиб берилган.

Семинарда суд ижро ҳужжатларига асосан кредит қарздорликларини ундириш бўйича юзага келаётган муаммоларни мутасадди идоралар ҳамкорлигида бартараф этиш бўйича фикрлашиб олинди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
173 миллиард 472 миллион сўмлик кредит қарздорлиги ундирилди