ЎзА Ўзбек

18.10.2020 Чоп этиш версияси

156 нафар фуқаро жамоат жойларида тиббий ниқоб тақмади

156 нафар фуқаро жамоат жойларида тиббий ниқоб тақмади

Жорий йилнинг 17 октябрь кунидан Республикамизда биринчи марта Фарғонада жамоат жойларида карантин қоидаларига амал қилмай ниқобсиз ҳаракатланган фуқароларни видеофотофиксация воситалари орқали аниқлаш амалиёти йўлга қўйилди.

Биринчи куни ниқобли тартибга амал қилмаган 156 нафар ана шундай шахсларнинг фото-видео суратлари олиниб тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Фотосуратга олинган ниқобсиз фуқароларнинг шахси махсус базада аниқланиб, ички ишлар органлари ва давлат санитария эпидемиология назорати маркази ходимлари томонидан маъмурий баённома расмийлаштирилади.

Ушбу баённомани эса, фуқаронинг яшаш хонадонига почта орқали юборилади.

3 404
М. Сулаймонов, ЎзА