Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

14.08.2018 15:02 Чоп этиш версияси

154 миллион сўмлик парфюмерия ва дори воситалари киритилмади

154 миллион сўмлик парфюмерия ва дори воситалари киритилмади
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ахборот хизматининг маълумотига кўра, соҳа ходимлари томонидан сифати кафолатланмаган ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган парфюмерия ва косметика маҳсулотларининг олиб ўтилишига чек қўйилмоқда.

Жумладан, “Келес” темир йўл чегара божхона постида “Алмата-Нукус” йўналишидаги поезднинг йўловчиси қўшни давлат фуқароси М.Мусаев умумий қиймати салкам 3 миллион сўмлик 254 та турли хил косметика товарларини вагоннинг ўриндиқлари тагига яшириб, олиб келаётгани аниқланди.

Шунингдек, “Бош почтампт” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан Россия давлатидан Д.Асадова номига келган почта жўнатмалари божхона кўригидан ўтказилганида CN23 божхона декларацияларида кўрсатилмаган 177 парфюмерия ва дори воситалари борлиги маълум бўлди. Хорижда ишлаб чиқарилган мазкур парфюмерия ва дори воситаларининг умумий қиймати дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 154 миллион сўмдан ошар экан.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.

ЎзА
4 415