Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

14.05.2018 11:29 Чоп этиш версияси

15 май куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 15 май куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 15-17 даража илиқ, кундузи 24-26 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 22-27 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 13-18 даража илиқ, кундузи 23-28 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 13-18 даража илиқ, кундузи 22-27 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 17-22 даража илиқ, кундузи 23-28 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 13-18 даража илиқ, кундузи 22-27 даража иссиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда кучли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

ЎзА
5 167