ЎзА Ўзбек

14.11.2018 13:12 Чоп этиш версияси

15 кундан кейин Ўзбекистонда интернет тезлиги 10 баробар ошади

15 кундан кейин Ўзбекистонда интернет тезлиги 10 баробар ошади

Шу йилнинг декабрь ойидан интернет тезлиги 10 баробарга оширилиши кутилмоқда.

Ўтган йили Президентимизнинг парламентга Мурожаатномасида келгуси йилда интернет тезлиги 2,5 баробарга оширилиши ҳақида айтилган.

Жорий йилнинг январь ойида ҳам Президентимиз Шавкат Мирзиёев декабрь ойидан бошлаб Ўзбекистондаги халқаро интернет каналларининг ўтказувчанлиги 8-10 баробарга оширилиши лозимлиги ҳақида гапириб ўтган эди. 

Uza.uz сайти интернет тезлигининг 10 баробар оширилиши билан боғлиқ савол билан Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига мурожаат қилди. Вазирлик интернет тезлиги масаласи билан “Ўзбектелеком” АК шуғулланишини билдирди.

“Ўзбектелеком” АК масъул ходими Юнус Камоловнинг мухбиримизга жавоб беришича, шу йилнинг 1 декабрь санасидан Ўзбекистонда интернет тезлиги айнан Президент айтганидек, 10 баробарга оширилади. Ҳозирда техник ишлар якунига етказилмоқда. Хорижий ҳамкорлар билан тузилган шартномаларда интернет 10 баробарга тезлашиши қайд этилган.

ЎзА
24 552