Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

13.08.2018 17:08 Чоп этиш версияси

14 миллиард 500 миллион сўм кредит маблағи эвазига элликта оила уйли бўлди

14 миллиард 500 миллион сўм кредит маблағи эвазига элликта оила уйли бўлди
Термиз шаҳридаги Ибн Сино кўчасида беш қаватли замонавий турар жой биноси фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда мустақиллик йилларида Сурхондарё вилояти қиёфаси ҳам тубдан ўзгариб, замонавий корхоналар, ижтимоий соҳа иншоотлари, кўп қаватли турар жой бинолари барпо этилаётгани таъкидланди.

Вилоят марказининг бош режаси асосида қад ростлаган янги кўп қаватли уйни “Паҳлавон” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари қисқа муддатда сифатли бунёд этди. Бунинг учун тижорат банкининг 14 миллиард 500 миллион сўм кредит маблағи сарфланди. 50 оилага мўлжалланган ва барча қулайликларга эга уйнинг биринчи қаватида 10 га яқин савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаси жойлашди. Уйнинг атрофи ободонлаштирилиб, ранг-баранг дарахт кўчатлари ўтқазилди. Анвойи гуллар экилиб, дам олиш ўриндиқлари ўрнатилди. Болалар майдончаси ва автомобиллар учун махсус турар жой ташкил этилди.

3 (1).jpg

1.jpg

Холмўмин Маматрайимов, Жонибек Қўзимуродов (сурат) ЎзА
5 319