ЎзА Ўзбек

26.12.2017 18:43:20 Чоп этиш версияси

Ички ишлар вазири Ўзбекистондаги 133 постдан нечтаси тугатилишини маълум қилди

Президентимизнинг мурожаатномасида вилоятлар ўртасидаги постларнинг жойлашуви нафақат фуқароларимизга, балки иқтисодиётимизга ҳам катта салбий таъсир кўрсатаётганлигини аниқ рақамлар билан кўрсатиб берилди.

Жумладан, республикамиз ҳудудида ана шундай 133 пост бор. Шундан 60 та йўл-патруль хизмати маскани ва 73 та патруль-пост хизмати стационар маскани жойлашган. Дастлабки ўрганишлардан кейин 133 постдан 66 тасини тугатиш тўғрисида хулосалар тайёрланди ва бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Ички ишлар вазирининг интервьюси тўлиқ матни билан uza.uz да танишасиз.