ЎзА Ўзбек

05.07.2018 12:42 Чоп этиш версияси

130 га яқин фуқаромиз хорижда...

№ 17  .Ислом ота.jpg

Шавкатбек ҲАМИДОВ,

“Ислом ота“ МФЙ раиси:

– Маҳалламизда аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, ҳудудни ободонлаштириш масалалари доимий эътиборда.

Бу борада мунтазам ўтказиб келинаётган тадбирларда вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва одам савдосига қарши курашиш, хорижга ишлагани кетадиган фуқароларни назоратга олиш борасида тарбиявий тадбирлар ўтказилади. Шунингдек, оила институтини мустаҳкамлаш, никоҳ муносабатлари маданиятини юксалтириш, эрта никоҳнинг олдини олишга оид масалалар муҳокама қилинмоқда.

Маҳаллада тадбиркорлик соҳасида муваффақиятли фаолият юритиб келаётган кўплаб ишбилармонлар истиқомат қилади. Уларнинг саъй- ҳаракати билан ишсиз ёшларимиз иш билан таъминланди. Ҳудудда жойлашган умумий овқатланиш объектлари, новвойхона ва бошқа инфратузилма иншоотлари мамлакатимизда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш борасида яратилаётган шароит ва имкониятлардан унумли фойдаланишнинг яққол намунасидир. Қандолат маҳсулотлари ва бошқа турли озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган цехларда маҳалламизда яшайдиган ишга муҳтож оилалар бандлиги таъминланмоқда.

Бироқ шундай бўлса-да, ҳозир 126 нафар маҳалламиз фуқароси хорижга ишга кетган. Уларнинг оиласи билан мунтазам учрашувлар ўтказилади. Вақти вақти билан хориждаги маҳалладошимиз билан телефон орқали гаплашиб, яшаш ва ишлаш шароитини ўрганиб турамиз.

ЎзА
11 981