ЎзА Ўзбек

09.11.2018 Чоп этиш версияси

12 ёшли Асалхон Юсупова халқаро танлов ғолиби бўлди

12 ёшли Асалхон Юсупова халқаро танлов ғолиби бўлди

Рейнгольд Морицевич Глиэр номидаги Республика мусиқага ихтисослаштирилган академик лицейининг 12 ёшли ўқувчиси Асалхон Юсупова скрипка ижроси бўйича Дубайда ўтказилган Болалар ва ўсмирлар Халқаро мусиқа ижрочиларининг танлови “Jumeirah Sounds”нинг Гран-присига эга бўлди.

Танлов олти ёшдан йигирма ёшгача бўлган ижодкорлар ўртасида ўтказилиб, унда хонандалар, хор, хореограф, дизайнер, рассомлар иштирок этишди.

Танлов ташкилотчилари Дубай мусиқа академияси ва Айман Мусохўжаев номидаги Остона мусиқа академиясидир. Танлов 2 ноябрдан 7 ноябргача бўлиб, унинг ғолиблари 8 ноябрда эълон қилинди. Асал Юсупова Италия, Франция, Қозоғистон ва Ўзбекистонда ўтказилган танловларда қатнашиб асосий мукофотларни қўлга киритган.

3 632
ЎзА