ЎзА Ўзбек

12.08.2018 21:52 Чоп этиш версияси

12 августда ўтказилган тест синовида 7 минг 331 нафар абитуриент иштирок этди

12 августда ўтказилган тест синовида 7 минг 331 нафар абитуриент иштирок этди
Республика олий таълим муассасаларида ўтказилган тест синовлари ўн иккинчи куни якуни Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимовнинг Фейсбукдаги расмий саҳифасида эълон қилинди. Унда қайд этилишича, 12 августда ўтказилган икки сменадаги тест жараёнларида 3 та олий таълим муассасаларининг 14 та таълим йўналишида 7 минг 331 нафар абитуриент иштирок этди, турли сабабларга кўра 293 нафар абитуриент тест синовларига келмади.

Тест синовлари тартиб қоидаларини бузганлиги сабабли 27 нафар абитуриент, шундан 14 нафари ҳудудга кириш жойида уяли телефон, шпаргалкалар олиб киришга ва ўзгани ўрнига киришга уринганлиги учун, 13 нафари бино ичида шпаргалкадан фойдаланишга ва бошқа абитуриентларга ёрдам беришга уринганлиги учун тест синовларидан четлаштирилди.

Тест натижалари Андижон ва Сурхондарё вилоятларидан Фельдегерлик хизмати томонидан махфийлиги ва дахлсизлигини таъминлаган ҳолда Давлат тест марказига 18.30 дан қайтариш бошланди. Сўнгги материаллар Андижон вилоятидан кечаси 00:30да етиб келади.

Ҳар икки сменадаги тест синовлари катта ҳажмли мониторлар ёрдамида ҳамда UzdigitalTV ва маҳаллий телеканаллар орқали ҳамда test2018.uz Интернет сайтида онлайн кўринишида тўғридан-тўғри ёритилди.

12 август тест натижалари 13 август куни куннинг иккинчи ярмида Давлат тест марказининг dtm.uz сайтида эълон қилинади.

5 570