ЎзА Ўзбек

12.08.2018 21:33 Чоп этиш версияси

11 августнинг энг яхши натижаси Урганч давлат университетида қайд этилди

11 августнинг энг яхши натижаси Урганч давлат университетида қайд этилди
Давлат тест маркази томонидан эълон қилинган республика олий таълим муассасаларида ўтказилган тест синовларининг ўн биринчи куни натижаларига қараганда, шу куни давлат гранти бўйича энг юқори ўтиш бали 164,0, тўлов-контракт бўйича энг юқори ўтиш бали эса 135,6 ни ташкил қилди.

Олий таълим муассасалари бўйича энг юқори ўтиш бали давлат гранти бўйича Урганч давлат университетининг «Филология ва тилларни ўқитиш: немис тили» таълим йўналишида қайд этилган бўлса, тўлов-контракт бўйича энг юқори балл Фарғона давлат университетининг «Ижтимоий иш» таълим йўналишига тўғри келди.

Маълумотга қараганда 11 август куни тест синовлари 18 та олий таълим муассасалари бўйича ўтказилди. Уларда 24 247 нафар абитуриент иштирок этди.
Ўртача ўтиш бали - давлат гранти бўйича 109,4 ни, тўлов-контракт бўйича эса 80,3 ни ташкил қилди.
Тест синовлари натижаларини Давлат тест марказининг www.dtm.uz расмий веб саҳифасидан олиш мумкин.

5 498