ЎзА Ўзбек

03.07.2018 09:30 Чоп этиш версияси

107 маҳалладошимиз хорижда...



№ 27 Намуна.jpg

Қўчқор КАРИМОВ,
“Намуна” МФЙ раиси:

– Маҳалламиз тумандаги энг катта маҳалла. Кўп эзгу ишларда бошқаларга ўрнак бўлиб келганмиз. Аммо бугунги кунда 107 нафар фуқаромиз хорижга ишлаш учун кетган. Уларнинг орасида қўли гул усталар, педагоглар, турли соҳа вакиллари бор. Кўпчилиги эса зиёлилардир. Бу оғриқли вазият.

Яқинда хорижда ишлаб юрган 8 нафар маҳалладошимиз қайтиб келгач иш билан таъминланди. Билиб-билмай жиноятга қўл уриб, жазо муддатини ўтаб қайтган 7 нафар фуқароларимизга ҳам доимий иш топиб бердик. Бунинг ўзи етарли эмаслигини юқорида келтирилган рақамлар исботлаб турибди. Қолаверса, доимий иш ўрнига эга бўлмаган маҳалладошларимиз ҳам бор.

Давлатимиз раҳбари республикамизнинг қайси гўшасига бормасин, аввало, аҳоли турмуши тўкислиги, уларга муносиб шароитлар яратилгани билан қизиқади. Уйма-уй юриб, ҳар бир оиланинг талаб-истакларини ўрганиш, муаммоси бўлса ёрдам бериш зарурлигини таъкидлайди.

Шу мақсадда маҳалламизда ҳам “Тадбиркорлик маркази”ни ташкил этиш, аҳоли, айниқса, ёшларни иш билан таъминлаш асосий мақсадларимиздан бири бўлиб турибди.

Маҳалламизда Мажбурий ижро бюроси билан ҳамкорликда фуқаролик масъулиятини ошириш, фарзандлик бурчини ҳис этиш муҳимлиги борасида тушунтириш ишларини олиб бораяпмиз. Ўз навбатида Давлат бюджетига тушадиган маблағларни ҳамкорликда йиғиш, қарздорликнинг олдини олиш мақсадида чора-тадбирлар кўрилаётир. Биргина икки кун давомида олиб борилган амалий тадбирлардан сўнг ўн миллион сўмдан ошиқ қарздорлик бартараф этилди. Бу каби саъй-ҳаракатлар маблағларнинг келгусида мақсадли сарфланишида муҳим аҳамият касб этади.

ЎзА
25 143