ЎзА Ўзбек

23.07.2018 20:25 Чоп этиш версияси

101 миллион сўмлик заргарлик буюмлари тўхтатиб қолинди

101 миллион сўмлик заргарлик буюмлари тўхтатиб қолинди
Юртимизга кириб келаётган ва хорижга сафарга отланган ҳар бир фуқаро амалдаги божхона қонунчилигига риоя этиши шарт. Аммо, фуқаро М.З.нинг заргарлик буюмларини Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳрига ноқонуний олиб кетишга уриниши қимматга тушди. 

У “қизил” йўлакдан ҳаракатланётганда 62 миллион сўмлик, 413 грамм заргарлик буюмларини божхона декларациясида қайд этмади.

Шунингдек, Давлат божхона қўмитаси ахборот хизматининг хабарига кўра, “Истанбул-Тошкент” йўналиши бўйига учиб келган фуқаро Н.Л. қиймати 39 миллион сўмдан ортиқ 186,6 грамм заргарлик буюмларини юртимизга яширинча олиб кирмоқчи бўлган.

Ушбу икки ҳолатда божхоначилар томонидан қонунбузарлардан умумий қиймати 101 миллион сўмлик, қарийб 600 грамм заргарлик буюмлари ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

ЎзА
4 129