Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

04.09.2018 10:54 Чоп этиш версияси

100 нафар хотин-қиз иш билан таъминланди

100 нафар хотин-қиз иш билан таъминланди

Андижон вилояти Пахтаобод туманининг Бўстонобод маҳалласида “Бўстон келажаги” деб номланган тикувчилик фабрикаси иш бошлади.

photo5219858211245500791.jpg

Ҳудудларда саноатни ривожлантириш, янги корхоналар барпо этиш ва мавжудларини қўллаб-қувватлаш, барқарор ишлаши учун зарур имкониятлар яратиб беришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмининг ортишига хизмат қилаётир.

photo5219858211245500792.jpg

Умумий лойиҳа қиймати қарийб 4,5 миллиард сўм бўлган мазкур корхонага Хитой, Туркия сингари қатор хорижий давлатлардан замонавий дастгоҳлар, тикув машиналари келтирилиб ўрнатилди. Асосан аёллар ва болалар либосларини тикишга ихтисослашган корхона қишлоқ аёллари учун чинакам байрам туҳфаси бўлди. Чунки фабриканинг ишга тушиши билан 100 нафар бўстонободлик хотин-қизлар доимий иш ўрнига эга бўлди. Корхона маҳсулотлари юз фоиз экспорт қилиниши белгиланган.

Фабрикада ишчи-хизматчиларнинг самарали фаолият юритишлари учун зарур барча шароитлар яратилган.

Ф.Убайдуллаев, Зуҳриддин Умурзоқов (сурат), ЎзА